Назарбеков Маданият вазири этиб тайинланди. Туризм энди унинг назоратида эмас
Маданият-санъат
−
27 Июль 2023
12799Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.
“Бундан илгарироқ Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди”, деб хабар бермоқда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Бироқ, 2022 йилнинг декабрь ойида Маданият ва туризм номини олган вазирлик қачон Маданият вазирлигига айлантирилгани, қачон ундан туризм номи олиб ташлангани маълум эмас.
QALAMPIR.UZ'га оид маълумотларга кўра, Президент кеча, 26 июль оқшомида Маданият ва туризм вазирлигини Маданият вазирлигига айлантириш бўйича ҳужжатни қабул қилган. Узунқулоқ гапларга кўра, туризм соҳаси яна Азиз Абдуҳакимов назоратига ўтади.
Маълумот учун, Назарбеков номи бир неча бор ўзгарган ушбу вазирликни 2020 йилнинг сентябридан бери бошқариб келмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь