Қурилиш вазири Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди

Жамият

image

Қурилиш вазири Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди.

Маълум бўлишича, халқ депутатлари Шайхонтоҳур тумани кенгашининг 10 май куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида Тўхтаевнинг номзоди бир овоздан маъқулланган.

Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Тўхтаев 1996-1999 йилларда ҳам Шайхонтоҳур туманини бошқарган.

У 2005—2011 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими бўлган, 2013—2016 йилларда “ЎзЛИТИнефтгаз” компанияси раҳбари ўринбосари сифатида фаолият олиб борган. 2016 йил кузида Жиззах шаҳри ҳокими, 2017 йилнинг апрелида Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланганди. 2018 йилнинг апрелида эса Абдуқаҳҳор Тўхтаев янги ташкил этилган Қурилиш вазирлигига раҳбар бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шайхонтоҳур тумани

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг