Қурбон ҳайити қачон нишонланиши маълум бўлди
Жамият
−
19 Июнь 2023
32770Ўзбекистонда Қурбон ҳайити жорий йилнинг 28 июнь куни нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.
Ташкилотнинг ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, астрономия марказлари ва фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган.
Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.