Қўлма-қўл бўлган машинанинг собиқ эгаси унга жарима келаётганидан нолиди
3-саҳифа
−
02 Ноябрь 2023
8198Тошкент вилоятида фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, ўзининг номидаги машинасини 2 йил олдин сотиб юборгани, аммо ўша машинага ёзилаётган жарима қарорлари ҳамон унга келаётганини билдирган. Вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳолатга аниқлик киритилди.
Аниқланишича, фуқаро олди-сотди ишларини қонуний тарзда нотариал идоралар орқали амалга оширмасдан, автомашинани сотган.
"2021 йил 3 август куни ВАЗ русумли автомобилимни сотдим. Машина устадан чиққанидан кейин сотиб олган шахс нотариусга борамиз, деб ваъда берди. Кейинчалик боришни хоҳламади. Сўнгра, ундан машинамни Даврон исмли йигит харид қилибди. Даврон эса Бекмурод исмли йигитга, Бекмурод эса Баҳодир, Баҳодир эса Заҳриддин, Заҳриддин эса Ҳаёт исмли йигитга сотган. У эса қўлдан қўлга ўтган автомобилни Тошкент туманидаги яна бир одамга пуллаган", дейди машинанинг собиқ эгаси.
Маълум қилинишича, қўлма-қўл бўлган ушбу машинани охирги сотиб олган харидор номерни ҳар хил машиналарга қўйиб, радарга тушган. Машина 101 та радарга тушиши оқибатида 50 млн сўм жарима келган.
Қидирув ишлари сабаб машинани охирги бўлиб сотиб олган фуқаро аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь