Қўлингни чўзма, ур — Тўра Боболов MMA жангида мухлислик қилгани акс этган видео тарқалди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов MMA жангини октагон олдидан кузатаётгани акс этган видео тарқалди. Унда вилоят ҳокими жангчилардан бирига рақибини қандай енгиўни ўргатаётганини кўриш мумкин.

“Қўлингни чўзма, ур. Яна-яна тиззанг билан”, деб ўргатган ҳоким Боболов.

Вилоят раҳбари ўзи мухлислик қилаётган спортчи ғалаба қозонгач, хурсандчилигини яширмаган ҳолда ўз ўрнига ўтирган.

Бу видео қачон ва қаерда олингани борасида аниқ маълумот йўқ. Вилоят ҳокимлиги ҳам бу видеога ҳозирча муносабат билдирмади. Аммо видеодаги баннерларда Ўзбекистон герби туширилганига қараганда, вилоятда аралаш жанг санъати бўйича мусобақа ўтказилган бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Тўра Боболов MMA

Баҳолаганлар

768

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг