Қўл телефонини ҳаммомга олиб кирган қиз вафот этди
Олам
−
23 Сентябрь 2023
21505Россиянинг Ростов вилояти Новочеркасск шаҳрида яшовчи 13 ёшли ўсмир ҳаммомда телефон орқали гаплашаётган вақтида вафот этди. Бу ҳақда “Ростов” нашри хабар берди.
Вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларининг билдиришича, ҳолат 21 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, еттинчи синф ўқувчиси чўмилишга ўзи билан смартфонини олиб кирган. У гаджетни қувватга улаган ва бир вақтнинг ўзида қўл телефони орқали суҳбатлашган.
Аниқланишича, қурилма ваннага тушиб кетган, сувнинг ичида бўлган қиз эса ток уришидан вафот этган.
“Сув яхши электр ўтказувчи ҳисобланади. 220 вольт эса жуда катта кучланиш: ток уриши оқибатида юрак тўхтаб қолиши мумкин. Шунинг учун ювиниш хонасига электр жиҳозларини олиб кирмасликни тавсия этамиз”, дейди 15 йиллик тажрибага эга ростовлик электрик.
Тергов қўмитаси вилоят бошқармасининг изоҳ беришича, қиз ўша вақтда қувватланаётган телефонини сувга тушириб юборган.
“Ушбу факт юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ҳозирда ушбу ҳолатга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинлаган. Воқеа содир бўлган барча жараёнларни аниқлашга қаратилган текширувлар ўтказиляпти”, дейилади департамент хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ҳам Ёқутистоннинг Ленск шаҳридаги 14 ёшли мактаб ўқувчиси ҳаммомда қўл телефонини қувватлаш вақтида вафот этганди.
LiveБарчаси