Қўқондан янги халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди
Жамият
−
21 Октябрь 2019
6391Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан қўшни Тожикистон Республикасининг Шайдон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 19 октябрь куни МН-28-сонли “Қўқон-Шайдон” йўналишининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Шайдон шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимияти мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мазкур автобус қатнови йўналиш масофаси 84,5 км. бўлиб, Шайдон шаҳри томонидан “РАХШ-R.M” масъулияти чекланган жамиятига тегишли микроавтобуслар ҳамда Қўқон шаҳридан “Мансур Мирзоҳид” МЧЖга қарашли ISUZU автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатилади. Йўлкира нархи 23 000 сўм этиб белгиланган.