Қўқонда соғлом чинорни кесиб кетганлар қамоққа олинди

3-саҳифа

image
Қасддан дарахт қуритганлик учун жарима миқдори оширилмоқда north_east

Қасддан дарахт қуритганлик учун жарима миқдори оширилмоқда

Аввалроқ, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида соғлом чинор дарахти ҳеч қандай асоссиз кесилгани ва ўсимлик дунёсига 117 миллион сўм зарар етказилгани ҳақида хабар берган эдик. Чинорни кесмоқчи бўлган фуқаролар қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, дарахт кесилиши борасида ижтимоий тармоқларда кўплаб хабарлар тарқалгач, Фарғона вилоят прокуратураси, Экология бошқармаси Қўқон шаҳри бўлими ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Зилол маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида Учкўприк туманининг Фаровон маҳалласи, Калтасой қишлоғида яшовчи икки фуқаро ушланган. Улар 13 февраль куни кўп қаватли уйлар олдида турган чинорни қасддан шикастлаган ва уни нобуд қилган.

Улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан ҳуқуқбузарлик содир этгани сабабли, уларнинг ҳар бирига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шунингдек, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (яшил зоналарда дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ёки шикастлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани “Хўжаюз” МФЙда жойлашган  маҳалла ҳовузи атрофидаги бир туп кўп йиллик ўсиб турган чинор дарахти шу маҳаллада яшовчи фуқаро С.Р. томонидан ҳеч бир рухсатларсиз ноқонуний равишда кесиб ташлагани ва табиатга 115 125 000 сўм зарар етказгани аниқланганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг