Самарқандда бир туп чинор кесган фуқаро табиатга 115 млн сўм зарар етказди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида чинор  кесган фуқаро табиатга 115 125 000 сўм зарар етказди. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тойлоқ тумани “Хўжаюз” МФЙда жойлашган  маҳалла ҳовузи атрофидаги бир туп кўп йиллик ўсиб турган чинор дарахти шу маҳаллада яшовчи фуқаро С.Р. томонидан ҳеч бир рухсатларсиз ноқонуний равишда кесиб ташлагани аниқланган.

Туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор ўрганишлар жараёнида ҳуқуқбузар фуқаро дарахтни ноқонуний тарзда кесиб ташлаши оқибатида табиатга 115 125 000 сўм зарар етказган.

Мазкур ҳолатда ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорида жиноят аломатлари борлиги сабабли айбдор шахсларга нисбатан қонун талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти Дўстлик туманида фуқаро 13 туп тут дарахти кесиб, табиатга 738 миллион 750 минг сўм зарар етказгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг