Қўқонда тадбиркор 6 млрд сўмлик табиий газни ўмарди (видео)
Жамият
−
22 Сентябрь 2459 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот“ АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида Қўқон шаҳрида ўтказилган рейд вақтида қонунбузилиш ҳолати фош бўлган.
Шаҳарнинг “Қаймоқли гузар” маҳалласида жойлашган, фуқаро И. З. га қарашли овқатланиш масканида хатлов ўтказилганда, истеъмолчи табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлган. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 6 миллиард сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Билдирилишича, ноқонуний ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона туманида овқатланиш маскани табиий газ тармоғига ноқонуний уланган ҳолда газдан фойдаланиб келгани аниқланган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь