Қўқонда она ва унинг 3 боласи ис газидан заҳарланиб вафот этди
3-саҳифа
−
03 Апрель
3916Кеча, 2 апрель куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, вафот этганлар орасида уч нафар вояга етмаган болалар ва уларнинг онаси бор. Болаларнинг отаси эса айни дамда шифохонада даволанмоқда.
Аниқланишича, ушбу бахтсиз воқеа дудбуронга ёмғир сувлари тўлиб қолиши оқибатида юзага келган.
Шамсутдиновнинг қўшимча қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ота-она ва уларнинг фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этганди.
LiveБарчаси