Қўқонда мактаб ўқувчиси одам уриб юборгани рад этилди
3-саҳифа
−
29 Апрель
5561Аввалроқ, Қўқон шаҳрида 11-синф ўқувчиси автомашина бошқариб кетаётиб, одам уриб юборгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
Ушбу ҳолат Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиб, муносабат билдирилди.
"Автомашина бошқарувида бўлган фуқаро A.Қ. 2023 йилда Қўқон шаҳридаги 25-мактабни тамомлаган. У айни пайтда мактаб ўқувчиси ҳисобланмайди", дейилади муносабатда.
Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 25 апрель куни Қўқон шаҳар Усмон Носир кўчасида содир бўлган. 2006 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.А. ўз бошқарувидаги Matiz русумли автомашинаси билан пиёдалар йўлагини кесиб ўтаётган 24 ёшли фуқаро Б.М.ни уриб юборган.
Ҳайдовчи жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб борган.
"Ҳозирда Б.М.нинг олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.