Қўқон – Tошкент йўналишига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди

Жамият

image

Аввалроқ, қор кўчкиси хавфи туфайли А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтувчи қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди. 

Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” Фарғона водийсига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумотларга кўра, "Қамчиқ" довони йўналишдан фойдаланадиган барча йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2019 йил 21 декабрь куни яна битта қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди.

Компания Матбуот хизматининг маълум қилишича, Tошкент – Қўқон – Tошкент йўналишида ҳаракатланадиган қўшимча поезд бугун, 21 декабрь куни соат 22:40да Tошкент-Жанубий вокзалидан жўнайди, 22 декабрь куни  соат 03:17да Қўқон вокзалига етиб боради. 22 декабрь куни тонгги соат 04:05да эса мазкур поезд Қўқон – Tошкент  йўналишида ҳаракатланади ва шу куни соат 08:55 да Tошкент-Жанубий вокзалига кириб келади. 

Mаълумот учун, жорий этилган қўшимча йўловчи поездлари Tошкент - Aндижон - Tошкент юналишдаги мавжуд юловчи поездлар харакат жадвалига таъсир этмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Қамчиқ

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг