Қримга 38 та дрон билан ҳужум қилинди
Олам
−
03 Март
18106Бугун, 3 мартга ўтар кечаси аннексия қилинган Қримга Украинанинг 38 та учувчисиз самолёти ҳужум қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги баёнот берди.
“Украинанинг барча учувчисиз учиш аппаратлари ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинди”, дейилади вазирлик хабарида.
Бироқ, Қримнинг бир қатор жамоат саҳифаларида тунда Феодосиядаги нефть омбори ҳудудида содир бўлган портлашлар ҳақида хабар тарқалмоқда.
"Қрим кўпригида автомобиллар ҳаракати тўсиб қўйилди", деб аниқлик киритди "Қрим шамоли" Telegram-канали.
Украина ҳарбийлари босиб олинган Қримга тунги ҳужум ҳақида ҳозирча изоҳ бермади.
Қайд этиш жоизки, Россия ҳукумати ва Россиянинг бир қатор шаҳарлари аҳолиси мунтазам равишда Украина дронларининг ҳужумлари ҳақида хабар бериб келади. Хусусан, кеча, 2 март куни дронлардан бири Санкт-Петербургдаги тураржой биносига қулаган. Дрон урилган уйдан бир километр узоқликда Роснефть компаниясига тегишли нефть омбори жойлашган.
"Жабрланганлар йўқ. Иккита уйнинг балконлари ойналари қисман шикастланган. Жабрланган хонадонлар аҳолиси эвакуация қилинган", дея маълум қилди расмийлар портлаш сабабларини очиқламасдан.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси томонидан 2 мартга ўтар кечаси Украинанинг Одесса шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштирилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида қурбон бўлганлар сони ўн кишига етган. Тураржой массивидаги тўққиз қаватли бино вайроналари остидан Россия дрони урилган жойда қутқарувчилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган боланинг жасадини олиб чиққан. Кеча кечроқ қутқарувчилар яна беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Вайроналар остидан 3 ойлик бола ва унинг онасининг жасади топилган. Одесса ва минтақада мотам эълон қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь