Қримда ўзбекистонлик экстремизмни тарғиб қилиш айблови билан ҳибсга олинди
Олам
−
16 Апрель 2019
5296Қрим пойтахти Севастополь шаҳрида радикал исломчилар гуруҳига етакчилик қилишда айбланаётган ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Қрим ва Севастополь бўйича бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Асли Ўзбекистондан бўлган эркак тақиқланган адабиётлардан фойдаланиб, ташвиқот олиб борган ва атрофидагиларни унинг динига ишонмайдиганларга тажовузкор муносабатда бўлишга чақирган.
“Ёпиқ машғулотлар вақтида у мигрантларнинг мафкурасига таъсир ўтказиб, экстремистик фаолиятига янги аъзоларни жалб қилган” дейилади хабарда.
Айбланувчининг уйида ўтказилган тинтув вақтида ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ҳужжатлар, компьютер ва телефонни, ашёвий далил сифатида олишган.
LiveБарчаси