Қримда Украина байроғи ўрнатилди

Олам

image

Қрим яриморолида украин байроғи кўтарилди. Бу ҳақда Украинанинг Херсон вилояти давлат маъмурияти раисининг маслаҳатчиси Богдан Ковалев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, байроқ Судак шаҳрида маҳаллий украин ватанпарварлари томонидан 6 август куни Донбассда ҳалок бўлган аскарлар ҳотираси учун кўтарилган. 

Украина Бирлашган операция кучлари штаби Донбассда тан олинмаган Донецк халқ республикаси (ДХР) қуролли кучлари билан тўқнашувда тўрт нафар десантчи ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилганди.

Ўз навбатида ДХР украин ҳарбийларининг ҳалок бўлишига алоқаси йўқлигини, улар қурол билан эҳтиёсиз муомала қилиш натижасида қурбон бўлганини айтган.

Қрим 2014 йилда Украинадаги “Майдон” воқеалари вақтида Россия томонидан аннексия қилинган. Россия томони Украинада тартибсизликлар бошланган вақтда қримликлар ўз овозини бериб, Россияга ўтишни маъқул кўрганини иддао қилади. Аммо жаҳон ҳамжамияти Россиянинг ҳаракатини мустақил давлатнинг ҳудудий яхлитлигига путур етказиш деб, баҳолайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қрим Украина-Россия

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг