Қримда дрон уриб туширилди

Олам

image

Қримнинг Боғчасарой вилоятида учувчисиз учиш қурилмаси уриб туширилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар берди.

Маълумотларга кўра, дрон сув насос станциясига ҳужум қилишга уринган, у тунда бошқа дронлар сувга ғарқ бўлган жойдан 20 километр шарқда уриб туширилган.

Дрон сув насос минораси яқинида ҳаво мудофаа тизими томонидан уриб туширилган. Оқибатда бинонинг ойналари силкинган, бироқ мутахассислар жиддий зарарни қайд этмаган. Ҳеч қандай талафот кўрилмаган.

Бугун, 25 майга ўтар кечаси Севастополга учувчисиз самолётлар ҳужум қилди. Губернатор Михаил Развожаевнинг сўзларига кўра, Қора денгиз флоти қўшинлари иккита дронни ўқотар қуроллардан уриб туширган, ўша ерда яна бир нечта қурилма радиоэлектрон уруш туфайли сувга ғарқ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қрим дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг