Қозондаги отишма: ярадорлар Москвага юборилади
Олам
−
12 Май 2021
5646Россиянинг Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма пайтида яраланган беш нафар бола ва тўрт нафар катта ёшлилар даволаниш учун Москвага юборилади. Бу ҳақда ТАСС маълум қилган.
“Тўрт нафар катталар ва беш нафар болани Москвага жўнатиш ҳақида қарор қабул қилинди”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 11 май куни Қозон шаҳридаги 175-сонли гимназияда отишма юз берди. Натижада тўққиз киши ҳалок бўлди ва 21 киши жароҳат олди. Ҳужумчи 19 ёшли Ильназ Галявиев бўлиб чиқди, у ҳибсга олинган.
Таълим муассасасига қилинган ҳужум юзасидан оммавий қотиллик бўйича жиноий иш очилди. Қозон маъмурияти раҳбари Ильсур Метшин шаҳар гимназиясидаги отишмани теракт деб атади. Татаристон Президенти Рустам Минниханов 12 майни мотам куни деб эълон қилди.
LiveБарчаси