Қозонда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди
Жамият
−
20 Май 1300 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Татаристонда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган оғир аҳволдаги ўзбекистонлик фуқаро мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Маълум қилинишича, 1969 йилда туғилган У.Ш.В. меҳнат фаолияти давомида соғлиғида жиддий муаммолар юзага келиши оқибатида шошилинч равишда Татаристондаги клиник шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳолаган ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош консулхона томонидан тегишли чоралар кўрилган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бемор фуқарони махсус кузатув асосида Қозон–Тошкент йўналиши орқали мамлакатга олиб келиш ишлари самарали ташкил этилган.
Амалга оширилган тезкор ва мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар натижасида фуқаро Ўзбекистонга етказилган ва айни пайтда у Ўзбекистондаги шифокорлар назорати остида даволанишни давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда оғир аҳвола қолиб кетган 7 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганди.
Live
Барчаси