Татаристондаги ҳужумда жароҳатланган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди (видео)
Жамият
−
19:22 430 2 дақиқа
Татаристондаги дронлар ҳужуми оқибатида жабрланган сўнгги Ўзбекистон фуқароси ватанга олиб келинди. Бу ҳақда бугун, 14 сентябрь куни Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Жорий йилнинг 10 август куни Россия Федерациясининг Татаристон Республикасидаги Нижнекамск шаҳрида жойлашган қатор объектларга учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) орқали ҳужум содир бўлганди.
Ҳодиса оқибатида Нижнекамск шаҳридаги қурилиш корхонасида ишлаган 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна бир қатор Ўзбекистон фуқаролари эса турли даражада тан жароҳатлари билан шифохоналарга жойлаштирилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси самолётида фожиали воқеалар чоғида жабрланган фуқаролар орасидан республикасининг сўнгги фуқароси тиббий репатриация қилинган.
2001 йилда туғилган фуқаро С.А.С. дастлаб Нижнекамск шаҳридаги Марказий шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанган. Кейинчалик Татаристон маҳаллий ҳокимлик органларининг кўмагида вертолётда Қозон шаҳридаги ихтисослаштирилган шифохонага олиб борилиб, даволанишни давом эттирган ҳамда икки мураккаб жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги томонидан фуқаро С.А.С. ни кейинчалик мамлакатга эвакуация қилиш мақсадида зарур реабилитация жараёнлари ва чора-тадбирлар ташкил этилган. Жабрланган ўзбекистонликни “Қозон–Тошкент” йўналиши бўйича мамлакатда даволанишни давом эттириш учун қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Татаристондаги дронлар ҳужуми оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари ватанга олиб келингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси