Қозоғистоннинг яна икки вилоятига парранда гриппи етиб борди
Олам
−
30 Сентябрь 2020
7331Қозоғистоннинг Ақтўбе ва Қизилўрда вилоятлари шунингдек, Чимкент шаҳрида ҳам парранда гриппи тарқалиб, жониворлар ўла бошлади. Бунгача Оқмўла, Қорағанда, Костанай, Павлодар, Шимолий-Қозоғистон, Жамбил ва Туркистон вилоятларида ушбу вирус тарқала бошлаганди.
Бугун, 30 сентябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Бош вазир ўринбосари Роман Скляр бошчилигида парранда гриппи билан боғлиқ вазият бўйича идоралараро комиссиянинг йиғилиши ўтказилди.
Учрашувда юқори патогенли парранда гриппининг манбаси борасида маълумот берилди. Миллий ветеринария маркази маълумотларига кўра, парранда гриппи манбаи ва ташувчиси шимолдан жанубга кўчган қушлар бўлган. Бу ўлган паррандаларни ўрганиш натижасида аниқланган.
Роман Скляр йиғилиш якунида давлат идораларига парранда гриппи келтираиши мумкин бўлган талафотларни максимал даражада камайтириш учун барча чораларни кўришга кўрсатма берган.
Маълумот учун, Қозоғистонда парранда гриппи сентябрь ойининг ўрталаридан тарқала бошлади. Ҳозиргача ушбу касалликдан 200 мингдан ортиқ парранда нобуд бўлган.
LiveБарчаси