Қозоғистоннинг Афғонистон бўйича позицияси маълум бўлди
Олам
−
24 Ноябрь 2022
6336Қозоғистон ҳукумати Афғонистон раҳбарияти билан ушбу мамлакатнинг ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда амалий ҳамкорликни давом эттиришга бел боғлаган. Бу ҳақда кеча, 23 ноябрь куни Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев Ереванда бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг Коллектив хавфсизлик кенгаши (КХК) йиғилишида айтиб ўтди.
“Ушбу давлатдаги вазиятни ҳал қилиш йўлларини излаш КХШТнинг жанубий чегараларида хавфсизликни таъминлашнинг асосий омилларидан биридир. Қозоғистон Афғонистон раҳбарияти билан мамлакатнинг ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда амалий ҳамкорликни давом эттиришни мақсад қилган. Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатамиз”, дейди Тўқаев.
Президент ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ҳам бир қанча таклифлар билдирган.
“Хусусан, у КХШТ тинчликпарвар салоҳиятини ривожлантиришни яқин истиқболдаги устувор вазифа деб атади”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Қозоғистон раҳбари арман томонига КХШТ раиси сифатидаги самарали фаолияти учун миннатдорлик билдирган ва Беларусь резиденти Александр Лукашенкога 2023 йилда бўлажак раислик фаолиятида муваффақиятлар тилаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь