Қозоғистонлик тадбиркор FIDE президенти этиб сайланди
Спорт
−
15:15 1391 1 дақиқа
Қозоғистонлик тадбиркор ва шахмат функционери Тимур Турлов Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти этиб сайланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 26 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида FIDE Бош ассамблеяси бўлиб ўтмоқда. Президентлик сайловида Турловнинг рақиблари германиялик Вадим Розенштейн ва Ян Хенрик Бюттнер бўлди.
Шу кунга қадар ушбу лавозимни FIDE президентининг ўринбосари, Ҳиндистоннинг 15-жахон чемпиони Вишванатан Ананд вақтинча бажариб келаётганди. Ташкилотнинг собиқ президенти россиялик Аркадий Дворкович санкциялар сабаб ушбу лавозимни тарк этганди.
Маълумот учун, 38 ёшли Тимур Турлов Москвада туғилган. Россияда фаолият юритган даврида у Freedom Holding Corp инвестиция холдингига асос солган. Компания ҳозирда АҚШда жойлашган. Турлов 2023 йилдан буён Қозоғистон шахмат федерациясига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 9-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси АҚШ устидан ғалаба қозонганди. Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон 16 очко билан яққол пешқадамга айланди. Ундан кейинги ўринларда 15 очко билан Ҳиндистон ва Ўзбекистон-2 терма жамоалари бормоқда.
Live
Барчаси