Қозоғистонлик футболчи “Бёрнли” клубига ўтди

Спорт

image

Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Достон Сатпаев Англиянинг “Челси” жамоасидан “Бёрнли” клубига ижарага ўтди. Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар берди.

Лондон клуби жорий йилнинг 12 август куни 18 ёшга тўлган Сатпаевни Олмаотанинг “Қайрат” жамоасидан трансфер қилганини расман эълон қилди. Шунингдек, “Челси” футболчининг янги мавсумни “Бёрнли” сафида ижара асосида ўтказишини маълум қилган.

“Бёрнли” ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 19-ўринни эгаллаб, Чемпионшипга тушиб кетган эди. Жамоа янги мавсумни 16 август куни ўз майдонида “Вест Хэм”га қарши учрашув билан бошлайди.

Сатпаевнинг трансфери махсус видеоролик орқали эълон қилинди. Кейинчалик “Бёрнли” ҳам футболчининг “Челси” билан бир мавсумлик ижара шартномасини расман тасдиқлади.

Сатпаев мавсумолди йиғинларининг катта қисмини “Челси” таркибида ўтказди. Халқаро турнинг биринчи учрашувида у Лондон клуби сафидаги илк голини Австралиянинг “Вестерн Сидней Уондерерс” жамоасига қарши баҳсда урди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг