Қозоғистонга Ўзбекистондан бўш вагонлар кириши тақиқланди
Олам
−
26 Февраль
7078Қозоғистон темирйўллари Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистондан ғалла ташувчи бўш вагонларнинг мамлакатга киришини тақиқлади. Бу ҳақда “LogiStan” хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан Қозоғистоннинг барча темирйўл станцияларига бўш дон вагонларини ташишга вақтинча тақиқ жорий этилган. Тегишли телеграмма юк жўнатувчилар ва миллий темирйўл маъмуриятларига юборилган. Чекловлар 2025 йил 26 февралдан 8 мартгача амал қилади.
Тақиқ жорий этилишининг сабаблари кўрсатилмаган, бироқ мутахассислар Қозоғистон темирйўллари магистраль тармоғида меъёридан ортиқча вагонлар тўпланиб қолганини таъкидламоқда. Бу эса темирйўл тизими ва логистика соҳасида қийинчиликлар туғдираётгани билан изоҳланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 28 январдан бошлаб Қозоғистон ҳудудидан учинчи давлатларга картошка олиб чиқишга тақиқ жорий этилган эди. Ички бозордаги вазиятни барқарорлаштириш ва нархларнинг кескин ўсишининг олдини олиш мақсадида Ташқи савдо сиёсати ва халқаро иқтисодий ташкилотларда иштирок этиш бўйича идоралараро комиссия Қозоғистондан барча турдаги транспорт воситалари орқали картошка олиб чиқишни чеклаш тўғрисида қарор қабул қилган.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель