Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонлик ва икки полиция ходими ҳалок бўлди
Олам
−
14 Июль 2019
4141Кеча, 13 июль куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жамбил вилояти полиция департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ хабари вилоят полиция департаменти навбатчи қисмига соат 17:35 да келган. Олма-ота-Екатеринбург магистрал йўлининг 380-км.да SsanYong хизмат машинаси ағдарилган.
ЙТҲ натижасида Мўйинқум тумани полиция бўлимининг икки ходими ва бир нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлган.
ЙТҲ миграция қонунчилигини бузган қоидабузарни олб кетаётганда содир бўлган. Ҳодиса юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми билан судгача тергов ҳаракатлари бошланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь