Қозоғистондаги даҳшатли ЙТҲда 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
15:18 3627 1 дақиқа
Бугун, 22 август куни Қозоғистон Республикасининг Қизилорда вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 06:47 да Қозоғистон Республикаси, Қизилорда вилояти, КАЗ06 давлат аҳамиятидаги “Қорабутак-Қизилорда-Чимкент” автомобиль йўлининг 1831-1836 километрида Бирказан туманида ҳаракатланган Nexia-2 автомобили ва “Камаз” русумли юк автомобиллари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-2 автомобили салонида бўлган 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида вафот этган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузган ҳолда, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларни олиб келиш ва уларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.
Билдирилишича, ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг масъул ходимлари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси