Қозоғистонда йўлда қолиб кетган ўзбекистонликлар эвакуация қилинди
Жамият
−
16 Февраль
6294Қозоғистоннинг Оқмола вилоятида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик йўловчилар эвакуация қилинди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизматига таяниб, “Kazinform” хабар берди.
Бошқарманинг маълум қилишича, кеча, 15 февраль куни “Астана-Челябинск” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси “Жақси-Есил-Бузилиқ” йўлидаги Жақси қишлоғи яқинида бузилиб қолган.
“Жақси тумани қутқарувчилари Аяз Мақашев ва Сайлаубек Қазжимуратов зудлик билан чақирув жойига етиб борди. Улар бузилган автобусда бўлган 64 нафар йўловчини (шундан 17 нафари бола) Жақси қишлоғидаги 1-сонли ўрта мактабда жойлашган исиниш жойига олиб кетди. Йўловчилар тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 февраль куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида юз берган ёнғинда ўзбекистонлик фуқаролар жароҳат олганди.
LiveБарчаси