Қозоғистонда юз берган ёнғинда икки ўзбекистонлик жароҳатланди
Жамият
−
15 Февраль
2817Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида юз берган ёнғинда ўзбекистонлик фуқаролар жароҳат олди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин жорий йилнинг 13 февраль куни Ақтаудаги шина таъмирлаш устахонасида содир бўлган. Вайрон бўлган объект ичида икки нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам хизмати уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, зудлик билан шифохонага олиб кетган.
“Ёнғин пайтида жароҳатланган икки кишининг аҳволи оғир. Улар реанимация бўлимига ётқизилган. Тўлиқ ҳолатлар тегишли чоралар кўрилганидан кейин маълум бўлади”, дейилади Манғистау вилояти шифохонаси матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиядаги Санкт-Петербург шаҳрининг Колпинский туманидан ўзбекистонлик эркак томоғи кесилган ҳолда топилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь