Қозоғистонда юқори патогенли парранда гриппи тарқалди

Олам

image

Жорий йилнинг 9-16 сентябрь кунлари Қозоғистон шимолидаги 7 туманда турли паррандаларнинг ўлими кузатилди. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Шимолий-Қозоғистон вилоятининг Тимирязев, Тайиншин, Жамбил, Қизилжар, Шал акин ҳамда Габита Мусрепов ва Магжан Жумабаев номидаги туманларда паррандалар ўлими кузатилган.

“Миллий референт маркази уларнинг ўлимига юқори патогенли парранда гриппи сабаб бўлганини аниқлади. Қабул қилинган қоидаларга кўра, Қозоғистон касаллик тарқалаётгани ҳақида Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилотини огоҳлантирди”, дейилади хабарда.

17 сентябрь куни Шимолий-Қозоғистон вилоятининг еттита туманида карантин режими ўрнатилган. Карантин вақтида одамлар ва автотранспорт воситаларининг ҳаракати мумкин қадар чекланади. Бу ҳудудларга киришда дезинфекцион тўсиқлар ўрнатилади.

Карантин сўнгги касалланиш қайд этилганидан 21 кун ўтиб бекор қилинади.

Аввалроқ, Хитойда янги коронавируснинг илк ўчоғи бўлган Вуҳан провинциясига қўшни ҳудудда парранда гриппи тарқалгани ҳақида хабар берилганди.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони ва Вьетнамда ҳам юқори патогенли парранда гриппи тарқалаётгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон парранда гриппи

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг