Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
Олам
−
18 Ноябрь
7902Европа ва Осиёни боғлайдиган Урал дарёсининг Махамбет тумани ҳудудида жойлашган кўприк қисман тўсиб қўйилди ва юк машиналари ўтиши чеклаб қўйилди. Бу ҳақда “Orda.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, кўприкда ёриқлар пайдо бўлгани сабаб у номаълум муддатга ёпиб қўйилган. Ҳокимиятга кўра, керакли иш ҳажмини аниқлаш учун кўприкни техник кўрикдан ўтказиш амалга оширилади.
“Биз бу нуқсонни кечагина аниқладик ва хавфсизлик чораларини кўришни бошладик. Махамбет қишлоғи ва Ложсай қишлоғи яқинидаги кўприкнинг ўрта қисмидаги камарда ёриқлар пайдо бўлди. Шу муносабат билан оғир транспорт воситаларига ушбу кўприкдан ўтишга рухсат берилмайди”, дейди Махамбет тумани ҳокими Қайрат Нурлибоев.
Юк машиналари бу кўприкдан нафақат Туркманистондан Россияга ва Европага, балки бошқа мамлакатларга ҳам чиқишда фойдаланган.
Маълумот учун, кўприкнинг узунлиги 860, кенглиги 13 метр. Қурилиш 2014 йилдан 2017 йилгача бўлган даврда амалга оширилган. Лойиҳа қиймати вилоят ва республика бюджетларидан ажратилган 9,4 миллиард тенгени ташкил этади.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси