Қозоғистонда вилоятларнинг советча номидан воз кечиш таклиф қилинди
Олам
−
01 Март 2023
6296Қозоғистонда бир неча вилоятнинг советча номларини қозоқча муқобилига ўзгартириш таклиф қилинди. Бу ҳақда Улитау вилояти ҳокими Берик Абдигалиули “Улитау ўлкасининг маънавий ривожланиши” конференциясида маълум қилди.
“Шўролар давридан бери вилоятларга маъмурий ном бериш анъанаси бор. Бундай номли вилоятлар ҳали ҳам бор”, дейди Абдигалиули.
У Павлодар вилоятини Баянауил, Шимолий Қозоғистон вилоятини Қизилжар вилояти, Ғарбий Қозоғистон вилоятини Оқжайик вилояти, Шарқий Қозоғистон вилоятини Олтой вилояти деб ўзгартиришни таклиф қилган. Ҳоким бу вилоятлар минг йиллик тарихга эга муқаддас ерлар эканини таъкидлаган.
У янги ташкил этилган Жетису ва Абай (собиқ Олмаота ва Семипалатинск вилоятлари таркибига кирган) вилоятлари қозоқларнинг муқаддас ерлари ва буюк шахс шарафига ном берилганини эслатиб ўтган.
Жорий йилнинг февраль ойида Қозоғистон ҳукумати 2025 йилгача 3 минг аҳоли пункти ва кўчаларнинг мафкуравий эскирган номлари ўзгаришини эълон қилган эди.
Бош вазир ўринбосари Олтой Кулгинов тарихий шахслар рўйхати тузилиб, янги ном танлашда уларнинг исмидан фойдаланилишини айтиб ўтган.
LiveБарчаси