Қозоғистонда ўзбекистонликнинг кенг кўламли фирибгарлиги фош этилди

3-саҳифа

image

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида кенг кўламли фирибгарлик операцияси фош этилди, унинг марказида қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси бўлган. Бу ҳақда “Inbusiness.kz” нашри хабар берди. 

Ўзбекитсонлик эркак сохта ҳужжатлардан фойдаланиб, маҳаллий аҳолини алдаб, ўзини банк ходими сифатида кўрсатиб, уларнинг номига кредит беришга кўндирган. Полиция маълумотларига кўра, унинг ҳаракатларидан кўрилган зарар тахминан 260 900 АҚШ долларига баҳоланмоқда. 

Нашрнинг қайд этишича, фирибгар ёлғиз ўзи ҳаракат қилмаган – унинг шериклари ноқонуний операцияларни амалга ошириш, жумладан, пул маблағларини ечиб олиш ва бошқа ҳисоб рақамларига ўтказишда ёрдам берган. 

“Йил бошидан буён Павлодар вилоятида бундай фирибгарликлардан кўрилган умумий зарар 1 миллион АҚШ долларидан ортиқни ташкил қилган”, деб ёзилган хабарда. 

Полиция расмийларига кўра, бу маблағларнинг аксарияти хорижга ўтказилган, бу уларни қайтаришни анча қийинлаштирган. Айни пайтда Ўзбекистон фуқароси ва унинг шериклари ҳибсга олиниб, иш кўриб чиқиш учун судга юборилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон фирибгарлик жиноят

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made