Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак даҳшатли қотиллик содир этди

3-саҳифа

image

Қозоғистоннинг Сариоғоч шаҳрида 39 ёшли ўзбекистонлик эркак нафақахўр аёлни болта билан чопиб ташлади. Бу ҳақда “Otyrar.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, қотиллик жорий йилнинг май ойида Жибек Жоли қишлоғида содир бўлган. Суд ҳужжатига кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлган 39 ёшли эркак нафақахўр аёлни болта билан уриб, боғлаб қўйган. Жабрланувчи ҳушини йўқотгач дастлаб унинг томоғидан кесган. Кейин эса қўллари ва жинсий аъзосини кесиб олган. Эркак “қотиллик” моддаси бўйича суд қилинган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, жабрланувчининг ўлимига бўйин қисмидаги чопилиш ва кесилиш жароҳатлар оқибатида юзага келган травматик ҳамда геморрагик шок сабаб бўлган. Трухея, қизилўнгач, биринчи бўйин умуртқаси, орқа мия ва йирик қон томирлари зарарлангани қайд этилган. Шунингдек, бошнинг кесиб олингани аниқланган.

Судда эркакнинг айби тўлиқ исботланган. Бироқ психиатрия экспертизаси у сурункали руҳий касаллик – параноид шизофрениядан азият чекишини ва олти йилдан ортиқ вақт мобайнида диспансер ҳисобида турганини кўрсатган.

“Жамоат учун хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинади. Унга нисбатан махсус психиатрия шифохонасида интенсив кузатув билан мажбурий даволаш чоралари қўлланилади”, дейилади Туркистон вилояти жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суд қарорида.

Айбланувчи Олмаота вилоятининг Талғар тумани Оқтош қишлоғидаги психиатрия шифохонасига мажбурий даволанишга юборилган. Марҳумнинг қариндошлари эса суд қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг ўзбекистонликлар энг кўп истиқомат қиладиган мегаполисларидан бири Истанбулнинг Фотиҳ туманида Ўзбекистон фуқароси бўлган 36 яшар Зулайҳо Э. бўғзидан пичоқланиб, ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Қозоғистон Сариоғоч

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг