Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учради. Қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 16 июль куни Қозоғистоннинг Шецский туманида ичида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Қозоғистон ФВВдан олинган маълумотга кўра, ЙТҲ бугун соат 3:21 да Шецский туманидан ўтган “Олма-ота-Екатринбург” автомобиль йўлининг 850 кмда юз берган. MAN юк машинаси ва Меrcеdеs-Benz Sprinter йўловчи микроавтобуси тўқнашган. Оқибатида микроавтобус ичида бўлган 17 нафар йўловчидан 8 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 9 нафар йўловчи турли даражада тан жарохати олиб, Aксу-Aюли қишлоқ шифохонасига ётқизилган.

ЙТҲ оқибатида микроавтобус салонида бўлган 5 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросидан 2 нафари воқеа жойида вафот этган ҳамда 3 нафари турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ушбу фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Таъкидланишича, Қозоғистон масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак бермоқда.

Ҳозирда, ушбу холат юзасидан Қозоғистон ИИВ ҳодимлари томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан маълумот алмашинуви давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг