Қозоғистонда Тўқаев бошчилигида ҳарбий парад бўлиб ўтди (видео)
Олам
−
07 Май 11119 1 дақиқа
Бугун, 7 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги, шунингдек, 7 май – “Ватан ҳимоячилари” куни шарафига Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ҳарбий парад бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу парад мамлакатда 2017 йилдан бери биринчи марта бўлиб ўтган.
Тадбир Мустақиллик майдонида минглаб томошабинлар, жумладан, Президент Қосим-Жомарт Тўқаев бошчилигидаги республика раҳбарияти, хорижий меҳмонлар, шунингдек, фахрийлар ва фронт орти меҳнаткашлари иштирокида бўлиб ўтган.
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, парадда тўрт мингдан ортиқ киши, 200 дан ортиқ махсус ва жанговар техника ҳамда турли русумдаги 66 та учиш аппарати иштирок этган.
Парад давомида майдон бўйлаб уруш йилларида Қозоғистон ҳудудида тузилган ва фронтга йўл олган ҳарбий бўлинмаларнинг байроқларини кўтарган ҳарбий хизматчилар ўтган. Парад сафида Иккинчи жаҳон уруши давридаги ҳарбийлар, шунингдек, аёл санитария инструкторлари бўлган.
Парад тугаганидан сўнг, маҳаллий вақт билан соат 12:00 дан 15:00 гача учта майдончада Қозоғистон эстрада юлдузлари ва ижодий жамоалар иштирокида байрам концертлари ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан 5 миллион тенге (9,6 минг доллар) миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилиши ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь