Қозоғистонда уруш фахрийларига 9,6 минг доллар берилади

Олам

image

Қозоғистонда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига май ойида нишонланадиган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан 5 миллион тенге (9,6 минг доллар) миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади. Бу ҳақда мамлакат Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хабар берди.

Вазирликка кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатида мамлакатда 120 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, шунингдек, ғалабага ҳисса қўшган 42 минг 545 нафар фуқаро истиқомат қилади. Уларнинг 67 нафари қамалдаги Ленинград аҳолиси, 139 нафари концлагерларнинг собиқ вояга этмаган асирлари, 743 нафар уруш қатнашчиларининг турмуш ўртоқлари ва урушда ҳалок бўлган икки нафар ҳарбий хизматчиларнинг бевалари саналади. 

“Ғалабага ҳисса қўшган фуқароларнинг 40 мингдан ортиғи фронт орти меҳнаткашларидир”, дейилади хабарда. 

Вазирликнинг қўшимча қилишича, уруш қатнашчилари учун жами ойлик ижтимоий тўловлар 262 минг 334 тенге (502 доллар), ногиронлар учун эса 279  минг 330 тенге (535 доллар)ни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 (йигирма миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон уруш фахрийлари ғалабанинг 80 йиллиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг