Қозоғистонда Telegram’нинг офиси очилади
Олам
−
14 Октябрь
1559Қозоғистонда Telegram мессенжери ваколатхонаси очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмика саноати вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмика саноати вазири Жаслан Мадиев АҚШ Савдо палатаси ҳамда Meta ва Apple каби йирик компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказган. Учрашувларда маълумотлар хавфсизлиги, сохта аккаунтларга қарши курашиш ва фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинган.
Вазир Жаслан Мадиевнинг маълум қилишича, мамлакат қонунчилигига кўра, Telegram, WhatsApp ва TikTok каби интернет платформалар эндиликда Қозоғистонда расмий вакилга эга бўлиши шарт. Telegram билан вакил тайинлаш ва офис очиш бўйича келишувга эришилган. Бу қадам контент устидан назоратни ошириш учун муҳим бўлиб, мамлакат фойдаланувчиларининг хавфсизлигини яхшилашга қаратилган.
Шунингдек, вазир Meta ва Apple компаниялари вакиллари билан маълумотлар хавфсизлиги, сохта аккаунтларга қарши кураш ва фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш каби масалаларни муҳокама қилган. Вазирлик Meta билан интернет фирибгарликларига қарши ҳамкорликда иш олиб боради. Meta вакилларининг маълум қилишича, ушбу муаммо Қозоғистондан ташқари бошқа кўплаб мамлакатлар учун ҳам тааллуқли. Сўнгги чоракда Meta 1,2 миллиард сохта аккаунтни йўқ қилиш учун сунъий интеллект технологияларини ишлатган.
“Бундай ҳамкорлик рақамли хавфсизликни мустаҳкамлаш ва фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Теlegram асосчиси Павел Дуров 2018 йилдан бери мессенжер кўпчилик мамлакатлардаги махфийлик сиёсатига кўра, жиноятчиларнинг IP манзиллари/телефон рақамларини расмийларга ошкор қила олишини маълум қилганди.
LiveБарчаси