Қозоғистонда таниқли MMA жангчиси отиб кетилди (видео)
Спорт
−
19 Январь
17256Қозоғистоннинг Ўскемен шаҳрида таниқли ММА жангчиси Элёр Юнусметов ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Манбага кўра, ҳолат шу йилнинг 13 январь куни содир бўлган. Номаълум шахс кўчада спортчига қарата икки марта ўқ узган. Ўқлар Юнусметовнинг бошига теккан ва спортчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, 27 ёшли гумонланувчи полиция томонидан қўлга олинган. Суриштирувга кўра, номаълум шахс Юнусметовни хотини билан учрашиб юрганликда гумон қилиб, отганини айтган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Элёр Юнусметов 1990 йилда туғилган. У ММА'даги фаолияти билан танилган. Юнусметов халқаро тоифадаги спортчи ҳисобланади.