Қозоғистонда тадбиркорларни норози қилган “замминистр” ишдан кетди
Олам
−
27 Январь 2022
5722Қозоғистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ерлан Киясов Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Республика бош давлат санитария шифокори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири матбуот хизматига таяниб хабар берилган.
“Қозоғистон Республикаси ҳукумати қарори билан Киясов Ерлан Ансаганович тақдим этилган аризага кўра, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Қозоғистон Республикаси бош давлат санитария шифокори лавозимидан озод этилди”, дейилади хабарда.
Киясовнинг лавозимни тарк этиш сабабларига аниқлик киритилмаган. У 2020 йил сентябрида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — бош давлат санитария шифокори этиб тайинланган эди.
Маълумот ўрнида, бундан бир ҳафта олдин мамлакатдаги тадбиркорлар Президент Қосим-Жомарт Тўқаевга санитария шифокори томонидан қўйилган чекловларга қарамай, одатдагидек ишлаш имкониятини беришни сўраб мурожаат қилган. Тадбиркорларнинг фикрича, бош шифокорнинг янги қарори уларнинг бизнесларининг нормал фаолиятига тўсқинлик қилган.
Улар Президентдан санитария шифокорлари қоидаларни жорий қилишда қандай мезонларга амал қилишларини қайта кўриб чиқишни сўраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь