Қозоғистонда сув тошқини сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди (видео)
Олам
−
28 Март
18158Қозоғистоннинг айрим вилоятларида қорнинг кучли эриши оқибатида сув билан боғлиқ вазият янада мураккаблашди. Шу муносабат билан кеча, 27 март куни мамлакатнинг бир қанча вилоятларида: Абай, Уральск, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе вилояти, Оқмўла, Қўстанайда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
“Жами 600 дан ортиқ одам эвакуация қилинди”, дейди Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазири Чингиз Аринов.
Ақтўбе шаҳрида Алия Молдагулова номидаги халқаро аэропорт сув тошқини туфайли ёпилди. Аэропорт бошқаруви раиси Достон Малиевнинг хабар беришича, учиш-қўниш йўлаги эриган сув билан тўлиб кетган. Мавжуд вазият туфайли самолётларни қабул қилиш ва чиқаришни вақтинча тўхтатишга тўғри келган. Бу ўндан ортиқ рейсларнинг кечиктирилишига сабаб бўлди.
Уральск ҳокимлиги биноси сув остида қолгани учун шаҳар ҳокими Миржон Саткановга қаттиқ танбеҳ берилди.
Ғарбий Қозоғистон ҳокими ўринбосари Калияр Айтмухамбетовнинг маълум қилишича, Қоратўбин туманида вазият янада мураккаблашган, у ерда эриган сувлар Коржин қишлоғини босиб кетди. Ҳозирда барча аҳоли икки қаватли маҳаллий мактаб биносига эвакуация қилинган.
LiveБарчаси