Қозоғистонда робот жарималарни ундиришни бошлади

Олам

image

Қозоғистонда хусусий суд ижрочиларига ёрдам бериш учун робот ёрдамчиси жорий этилди. Бу ҳақда 24.kz хабар берди.

Унга кўра, лойиҳа февраль ойида Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида синов тариқасида ишга туширилган ва ижобий натижалар берган.

Қайд этилишича, сунъий интеллект ҳозирда 20 МРПгача бўлган маъмурий жарималарни ундириш билан шуғулланади. Жарима аниқланганда, тизим автоматик равишда ижро процессини бошлайди ва ҳуқуқбузарга хабарнома юборади. Агар 30 кун ичида қарздор тўловни амалга оширмаса, робот унинг ҳисобини блоклаши ва пулларни автоматик равишда ечиб олиш имкониятига эга.

“Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, фуқаролар ҳар йили 5 миллиард тенгени тежашлари мумкин, чунки улар хусусий суд ижрочисига 25% комиссия тўламасдан тўловни амалга оширади. Ҳозирда 280 мингдан ортиқ ижро жараёни очилган ва 66 минг фуқаро жами 1,3 миллиард тенгени тўлаган”, деган Адлия вазирлигининг рақамлаштириш бўлими раҳбари ўринбосари Мурат Смагулов.

Маълум қилинишича, келажакда робот ёрдамчиси телефон орқали қарздорларни хабардор қилиши ва тушунтириш бериши мумкин. Шунингдек, тизимда чатбот орқали фойдаланувчиларнинг барча саволларига жавоб берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Техас штатида полиция роботи меҳмонхонадаги хонасида яширинган жиноятчини қалампирли газ билан зарарсизлантириб, уни қўлга олганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон жарима робот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг