Сандиқ очилди! Қозоғистонда Президент сайлови якунланди
Олам
−
09 Июнь 2019
8259Тонгги соат 6:00 да бошланган сайловлар 9 июнь соат 20:00 да якунига етди. Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси хабарига кўра, ушбу сайловларда мамлакат аҳолисининг 77 фоизи иштирок этди.
Ҳудудларда овоз берганлар сони бўйича энг юқори кўрсаткич Олма-Ота (89 фоиз) ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида (84,5 фоиз) қайд этилган. Олма-Ота шаҳри (52,2 фоиз) ва пойтахт Нур-Султонда (68,3 фоиз) сайловчилар борасида энг паст кўрсаткич қайд этилган.
Бундан аввалроқ, Президент сайловлари кутилмаганда митингларга уланиб кетгани ва Олма-ота ва Нур-Султон шаҳарларида аҳоли норозилиги келиб чиқиб, митинг уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистонда рухсат берилмаган митингларда иштирок этгани учун 100 дан ортиқ фуқаро қўлга олинди. Намойишчиларга кўра, сайлов адолатсиз ва демократия тамойилларига зид тарзда ўтказилмоқда. Шу сабабдан митинглар бўлиб ўтди.
LiveБарчаси