Қозоғистонда педофиллар учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилиши режалаштирилмоқда

Олам

image

Қозоғистон парламенти Мажилиси (қуйи палатаси) биринчи ўқишда қонун ҳужжатларига аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлашга оид тузатишларни қабул қилди. Улар педофилия ва болаларни ўлдириш учун умрбод қамоқ жазосини назарда тутади. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.

“Вояга етмаганларни қийноқларга солиш ёки соғлиғига оғир ва ўртача оғирликдаги зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда, хусусан, озодликни чеклаш тарзидаги муқобил жазо тури бундан мустасно. Вояга этмаган болани ўлдириш ёки педофилия учун муқобил бўлмаган жазо – умрбод қамоқ жазоси жорий этилади”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, қасддан баданга енгил шикаст етказиш ва калтаклаш учун жиноий жавобгарликни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Илгари бу жиноятлар учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган эди.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишларда ўз жонига қасд қилишга ундаганлик учун беш йилдан тўққиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жиноий жавобгарликни белгилаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, ўз жонига қасд қилишга тарғиб қилганлик учун 200 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи (1,6 минг доллардан ортиқ) миқдорида жарима солиш тарзида жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда. Бундан ташқари, вояга етмаган шахсга, жумладан, интернет тармоғида зўравонлик қилганлик учун 10 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи (81 доллар) миқдорида жарима солиш билан маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда.

Қонун лойиҳаси устидаги ишлар парламентнинг тегишли қўмитасида давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон педофиллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг