Қозоғистонда одамлар совуқдан ҳалок бўлди

Олам

image

Қозоғистоннинг Ғарбий-Қозоғистон вилоятида ноқулай об-ҳаво шароитида уч киши совуқдан ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.

Ғарбий Қозоғистон вилояти Ички ишлар департаменти матбуот хизматининг маълумотига кўра, кеча, 15 декабрь куни уч нафар бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилган. Жумладан, Жанибек туманидан 57 ёшли, Бокеёрда туманидан 25 ёшли ҳамда Қазталов туманидан 35 ёшли эркаклар совуқ уриши оқибатида вафот этган.

Яна бир нафар — Оқжайиқ туманида яшовчи 54 ёшли эркак тирик ҳолда топилган, бироқ унинг қўл-оёқларини совуқ урган. Ҳозирда у Уралск шаҳрига олиб кетилмоқда.

Бугунги кунда яна бир киши бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда. У — Жанибек туманида яшовчи 59 ёшли фуқаро бўлиб, 13 декабрь куни соат 21:00 атрофида Бухор Куйгелдин қишлоқ округи ҳудудидаги қишловдан чиқиб кетган.

Уни қидириш ишлари қутқарувчилар, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда маҳаллий ҳокимлик вакиллари томонидан олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон совуқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг