Қозоғистонда ММА жангчисининг жасади топилди

Спорт

image

20 сентябрь куни аралаш яккакураш жангчиси Вусал Жафаровнинг жасади Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги 3-микрорайонда чиқинди контейнерлари ёнидан топилди. Бу ҳақда “Lada.kz” хабар берди.

Манбага кўра, спортчининг танаси шишиб, қорайган ва таниб бўлмас даражага келган. Полиция бўлими ҳам бу маълумотни тасдиқлади. 

“Эркакнинг жасади топилгани бўйича терговга қадар текширув бошланган. Экспертиза тайинланди. Ҳозирда тергов давом этмоқда. Бошқа маълумотлар тергов манфаати учун ошкор этилмаяпти”, дея баёнот берди полиция бўлими.

Интернет фойдаланувчиларнинг хабар беришича, Вусал Жафаров калтакланган ва унинг жасади бир неча кун кўчада ётган.

Маълумот учун, Вусал Жафаров 1994 йил 10 январда туғилган. У профессионал фаолиятини 2015 йилда бошлаган. У MMA'да 4 та жанг ўтказиб, 1 тасида ғалаба қозонган ва 3 та жангда мағлуб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Вусал Жафаров Оқтов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made