Қозоғистонда икки ёшли қизда коронавирус аниқланди
Олам
−
17 Март 2020
10532Қозоғистон шифокорлари мамлакатда коронавирус юқиши билан боғлиқ яна уч ҳолатни аниқлади. Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, касалланганлар 13 нафарга етган.
Департамент расмий вакили Диас Аҳметшарипнинг аниқлик киритишича, коронавирусни юқтирганлар орасида Берлиндан келган 2018 йилда туғилган қизалоқ ҳам бор.
"Олма-отада коронавирус юқиши билан боғлиқ яна учта ҳолат қайд етилди. Бугунги кунга келиб мамлакатда 13 та коронавирус ҳолати, жумладан Олма-отада 11 та, Нур-Султонда еса иккита ҳолат тасдиқланган", дейилади вазирлик баёнотида.
Маълумот учун, 15 март куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев коронавирус тарқалиши муносабати билан 16 мартдан 15 апрелга қадар Республикада фавқулодда ҳолат жорий етиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қозоғистонда коронавирус юқиши бўйича биринчи ҳолат 13 март куни аниқланди.