Қозоғистонда икки ўзбекистонлик уч йил тутқунликда сақлангани аниқланди

3-саҳифа

image

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси уч йил давомида тутқунликда сақланиб, мажбуран ишлатиб келингани маълум бўлди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди

"10 июнь куни Олмаота вилояти Полиция департаменти Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари тезкор маълумотларга кўра Ўзбекистон Республикасининг икки фуқаросининг меҳнат эксплуатацияси мақсадида ноқонуний озодликдан маҳрум қилингани ҳолатини аниқладилар. 1986 йилда туғилган гумондор фуқаро А. уч йилдан ортиқ вақт давомида жабрланувчиларни Қорасой тумани ҳудудида ушлаб тургани маълум бўлди", дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат Қозоғистон Жиноят кодексининг 126-моддаси 3-қисми 2-банди (ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш) бўйича рўйхатга олинган. Гумонланувчи вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб кетилган.

Шу билан бирга, амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган Ўзбекистоннинг 22 нафар фуқароси ҳам аниқланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда отишма содир этган ўзбекистонлик 15 йилга қамалганди. Шунингдек, Қозоғистондаги қурилишда ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлгани хабар қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ўзбекистонлик тутқунлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг