Қозоғистонда икки бемор коронавирусдан тўлиқ тузалди

Олам

image

Қозоғистонда коронавирусга чалинган 2 нафар бемор тўлиқ тузалди. Улар эртага, 26 март куни шифохонадан чиқарилади. Бу ҳақда Республика Ахборот ва жамият тараққиёти вазири Даурен Абаев маълум қилган.

“Бугуннинг энг асосий ва қувончли хабари: коронавирусга чалинган икки нафар бемор эртага шифохонадан чиқарилади. Ҳозир улар доимгидек кузатувда, беморлардан сўнгги назорат ташхиси олинади. Aммо шуни айтиш керакка, бу бизнинг коронавирус устидан қилган биринчи ғалабамиздир”, деди у бугун бўлиб ўтган брифингда.

Аввалроқ, 25 март куни Қозоғистонда яна 7 киши коронавирусга чалингани, улар сони мамлакатда 79 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг