Қозоғистонда феминистлар митинг уюштирди
Олам
−
05 Февраль 2023
23875Бугун, 5 февраль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қозоқ феминистик ташкилотлари томонидан рухсат этилган митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Nur. kz” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, аёллар ҳуқуқлари фаоллари шаҳардаги Ганди боғида йиғилишган. Фаоллар 8 март куни феминистик марш ўтказишга рухсат олишга ҳаракат қилмоқда.
Маълум қилинишича, январь ойи охирида Қозоғистоннинг Феминита феминистик ташаббус гуруҳи Instagram'даги саҳифасида шаҳар ҳокимияти уларга 8 март куни митинг ва марш ўтказишга рухсат бермагани ҳақида пост эълон қилган.
“Биз ҳеч ким билан рақобатлашишни истамаймиз, биз ўз ҳуқуқимизни талаб қиламиз – 8 март куни марш ва митинг ўтказиш ҳуқуқини. Олмаотада бунинг учун етарли жой бор деб ҳисоблаймиз”, дейди гуруҳ аъзолари.
Маьлумот учун, 2021 йилда замонавий Қозоғистон тарихидаги ҳокимият рухсат берган энг йирик аёлларнинг феминистик юриши бўлиб ўтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь